ЎЗБЕКИСТОН

ОТАЛИКНИ БЕЛГИЛАШ ҚАНДАЙ ТАРТИБДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?

Оталикнибелгилаш – ота онанингбиргаликдагиаризасиёкисуднинготаликнибелгилаштўғрисидагиҳалқилувқароригаасосантуғилганликҳақидадалолатномаёзувиқайдэтган ФҲДЁ органитомониданамалгаоширилади.
Оталикнибелгилашаризаберилганкуниота-онанингиштирокидаамалгаоширилади.

Ушбу жараёндаота-оналарданбирииштирокэтолмагантақдирда, унингаризадагиимзосиқонунбиланбелгилангантартибдатиббиётмуассасаси, ФҲДЁ органи, ҳарбийқисмёкижазониижроэтишмуассасасираҳбариимзосивагерблимуҳрибилантасдиқланишилозим.
Агар туғилганликҳақидадалолатномаёзувибошқа ФҲДЁ органида қайдқилинганбўлса, у ҳолдаоталикнибелгилашҳақидагиаризаниқабулқилган ФҲДЁ органиаризадагимаълумотларниаризачиларнингшахсинитасдиқловчиҳужжатларибилансолиштириб, имзоларинитасдиқлайдиватуғилганликҳақидадалолатномаёзувиқайдэтган ФҲДЁ органигаижроучунжўнатади, шунингдек, боланингтуғилганлигиҳақидадалолатномаёзуви МДҲ мамлакатларидақайдэтилганбўлса, оталикнибелгилашҳақидагиаризаёкиушбу масала бўйича суд қарори (рус тилидагитаржимасибилан) туғилганликҳақидагигувоҳномабиланбиргатегишли ФҲДЁ органигаюборилади.

ФҲДЁ органитуғилганликҳақидагидалолатномаёзувигаберилганаризагамувофиқ, зарурўзгартиришларникиритадиҳамдатуғилганликҳақидагиянгигувоҳноманижўнатади.
10 ёшгатўлганболагаоталикунингрозилигибиланбелгиланади. Бунда боланингрозилигиотаонаситомониданберилганаризадаунингшахсийимзосибиланифодаланади.

Оталикни белгилаш ФҲДЁ органларида агар оталикни белгилаш билан боғлиқ низо мавжуд бўлган тақдирда бу иш суд томонидан амалга оширилади.

Агар боланинг ота-онаси қандайдир сабабларга кўра ФҲДЁ органига унинг келиб чиқиши (насл-насаби) тўғрисида биргаликда ариза бермаган бўлса, оталик суд томонидан белгиланади.
Бола туғилганлиги ФҲДЁ органларида қайд этилганидан сўнг ҳамда отаси ҳақидаги ёзув Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 207-моддаси 3-қисмига кўра амалга оширилган туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилганда оталикни белгилаш ҳақидаги ариза суднинг иш юритувига қабул қилиниши мумкин.

Даъвогар томонидан даъво талабида кўрсатилган ҳолатлар жавобгар томонидан тан олинмаганда ва боланинг отасини белгилаш учун етарли асослар мавжуд бўлмаса суд боланинг келиб чиқишини аниқлаш мақсадида Оила кодексининг 62-моддасининг 3-қисмига кўра ўз ташаббуси ёки тарафларнинг илтимосномаси бўйича иш бўйича одам ДНКси суд-биологик экспертизаси тайинлаши мумкин.
Мазкур тоифадаги ишлар суд томонидан иш бўйича тарафларнинг шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотлар ошкор бўлишига йўл қўймаслик мақсадида ёпиқ суд мажлисида кўрилади.

Дилором Алмуратова
Сурхондарё вилоят суди
фуқаролик ишлари бўйича судьяси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan