
Туркияда 2022 йилда жами 713 та археологик фаолият олиб борилди ҳамда аниқ изланишлар натижасида 10 500 га яқин тарихий ашёлар музейларга олиб келинган.

Бундан ташқари, мамлакат кема ҳалокатлари ва антик даврдан қолган санъат асарлари билан денгиз археологиясининг маркази ҳисобланади. Шу сабабли 2022 йилда 7 та денгиз қазиш ҳаракати ва 3 та тадқиқот ишлари олиб борилди.

Маълум қилинишича, 2023 йилда Туркиянинг тарихий бойликларини келгуси авлодларга етказиш учун 750 га яқин археологик фаолият олиб борилиши режалаштирилган.
