СПОРТ

Абдусатторов ва Карлсен халқаро турнирда етачилик қилмоқда

Айни кунларда Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича 85-нуфузли “Tata Steel 2023” турнири бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада ўзбекистонлик шахматчилар Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров ҳам иштирок этмоқда.

Дунёнинг рейтинги баланд 14 нафар шахмат устаси иштирок этаётган мусобақада 2-тур баҳслари ортда қолди. “Masters” гуруҳида ўз имкониятларини синовдан ўтказаётган Абдусатторов дастлабки турда руминиялик Рихард Раппортни мағлубиятга учратди. Иккинчи турда Нодирбек америкалик машҳур шахматчи Фабиано Каруанага қарши дона суриб, дурангга имзо чекди.

Ортда қолган икки турдан сўнг норвегиялик амалдаги жаҳон тождори Магнус Карлсен, ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов, Хитой вакили Дин Лижен ва мезбон шахматчи Аниш Гири 1,5 тадан очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.


LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan