СПОРТ

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Достон Ёқубов Қатардаги халқаро мусобақада учта олтин медални қўлга киритди

Қатарнинг Доҳа шаҳрида ўтказилган 7-Халқаро Қатар кубоги мусобақасида юртдошимиз Достон Ёқубов 3 та олтин медални қўлга киритди.

Бу ҳақда Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати хабар берди. 

-73кг вазн тоифасида иштирок этган спортчимиз даст кўтаришда 137кг, силтаб кўтаришда 175кг тош кўтариб яхши натижа кўрсатди.

Шунингдек, иккикураш натижасига кўра 312кг билан терма жамоамизнинг 2023 йилги медаллар жамғармасини 3та олтин медаль билан бошлаб берди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan