ДУНЁ

Сомалида содир бўлган иккита портлаш 15 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Чоршанба куни Сомалининг Махас шаҳрида федерал парламент депутати кабинети ёнида иккита бомба ўрнатилган автомобилнинг портлаши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Sоmali Guardian ахборот портали маълум қилди, деб хабар беради TASS.

Унинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида расмийлар ҳам бор. Ўз навбатида, Сомалининг Garоwе портали худкуш-террорчилар ҳаракат қилаётгани ҳақида хабар берди. Расмийлар портлашларда «Аш-Шабоб» гуруҳини айблади.

Махас Сомалининг марказидаги Хиран минтақасида, Могадишодан 300 км шимолда жойлашган.

«Аш-Шабоб» 2004 йилда Сомалида пайдо бўлган. 2008 йилдан буён унинг жангарилари вақти-вақти билан портлашлар ва пистирма ҳужумларини уюштирган. 2010 йилга келиб гуруҳ кенг ҳудудларни назорат қилган, бироқ 2011 йилнинг ёзида Могадишони тарк этишга ва мамлакат ҳукумати ва унинг иттифоқчилари билан партизан урушига ўтишга мажбур бўлган. 2012 йил феврал ойида «Аш-Шабоб» етакчиларидан бири «Ал-Қоида» террорчилик ташкилотига қўшилганини эълон қилди. «Аш-Шабоб»нинг 10 минг жангчиси борлиги тахмин қилинмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan