ДУНЁ

Зеленский Россияда «янги сафарбарлик жараёнлари» тайёрланаётгани ҳақида гапирди

Украина президенти Владимир Зеленский 3 январь куни кечки мурожаатида Россияда гўёки «янги сафарбарлик жараёнлари» тайёрланаётгани ҳақида гапирди.

Зеленский бу мавзуда Канада, Нидерландия, Буюк Британия ва Норвегия бош вазирлари билан 3 январь кунги телефон суҳбатлари чоғида гаплашган.

Биз бу йилни Украинага ҳозир — террорчи давлат томонидан тайёрланаётган янги сафарбарлик жараёнлари арафасида нималар энг керак бўлиши ҳақидаги муҳокамадан бошладик. Айнан ҳозир ҳамкорларимиз билан биргаликда мудофаани кучайтиришимиз зарур.

Россиянинг ҳозирги хўжайинлари уруш тўлқинини ўзгартиришга ва ҳеч бўлмаганда мағлубиятини ортга суришга уриниб, уларда қолган ёки тўплай оладиган ҳаммани (жангга) ташлашга шубҳамиз йўқ. Биз бу рус сценарийсига барҳам беришимиз керак. Уларнинг янги ҳужумга ҳар қандай уринишлари муваффақиятсизликка учраши лозим, — деди Украина раҳбари.

Зеленский қандай «сафарбарлик жараёнлари»ни назарда тутгани ва улар қачон бошланиши мумкинлигига аниқлик киритмади.

30 декабрь куни Украина мудофаа вазири Олексий Резников январь ойи бошида Россия ҳукумати эркаклар учун чегараларни ёпиб, ҳарбий ҳолат эълон қилмоқчилиги ва сафарбарликнинг навбатдаги тўлқинини бошламоқчилигини айтганди.

Украина Мудофаа вазирлигининг бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Будановнинг айтишича, сафарбарликнинг янги тўлқини гўёки 5 январдан бошланади.

Резников ҳам, Буданов ҳам бундай маълумотни қаердан олганига изоҳ бермади. Шу билан бирга, Украина Қуролли кучлари бош штаби 31 декабрь куни эрталабки ҳисоботида Қрим ҳудудида 2023 йил январь ойида ҳарбий хизматга чақирилиши лозим бўлган шахслар рўйхати тузилгани ҳақида маълум қилди.И

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan