СИЁСАТ

ЯНГИ ҚОНУН: Энди ҳоким ва унинг ўринбосари «ишончсизлик вотуми» орқали ишдан олиниши мумкин

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталига “Маҳаллий ижроия ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасини Қонуни лойиҳаси жойлаштирилди. Унда Халқ депутатлари Кенгашларининг депутатлари умумий сонининг камида бешдан бир қисми ҳокимга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш таклифи билан чиқиш ҳуқуқига эгалиги белгилаб қўйилган.

Ҳокимга нисбатан ишончсизлик вотумини қабул қилиш учун унга юклатилган вазифалар бажарилмаганлиги ёхуд лозим даражада бажарилмаганлиги, давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларини бузилганлиги, қонунчилик талабларига риоя қилинмаганлиги ва бошқа ҳолатлар асос бўлади.

Ишончсизлик вотуми тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан ўн кун муддат ичида навбатдан ташқари сессиясида кўриб чиқилади ва депутатлар умумий сонининг камида ярмидан кўпи овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади.

Қабул қилинган ишончсизлик вотуми халқ депутатлари Кенгашининг раиси томонидан беш кунлик муддат ичида ҳокимни лавозимидан озод учун тегишлича Ўзбекистон Республикаси Президентига ёки юқори турувчи ҳокимга юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки юқори турувчи ҳоким томонидан ҳокимни лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, унинг ўринбосарлари ҳам истеъфога чиқарилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan