ДУНЁ

Эрон Президенти: Ғарб ёлғон тарқатиб, Эронни парчалай олмайди

Эрон Президенти Иброҳим Раисий АҚШ ва Ғарб давлатлари миш-мишлар ва ёлғон маълумотлар тарқатиш орқали Эронда ҳукуматга қарши намойишларни кучайтираётганликда айблади. Давлат етакчисининг баёнотини “Al-Alam” телеканали келтирди.

“Республикани парчалаш учун АҚШ ва Исроил кучлари етарли эмас”.

“Ислом инқилоби душманлари ёлғон тарқатиш орқали ўз мақсадларига эриша олмайди ва Эрон халқини бўлиб ташлолмайдилар”, Президент сўзларидан иқтибос келтирилади хабарда.

Етакчининг сўзларига кўра, сентябрь ойи ўрталарида Эронда бошланган тартибсизликларни ташкил этишда “мунофиқлар, монархистлар ва аксилинқилобчилар, яъни, исломий республикага қарши бўлган барча” иштирок этган.

Эрон прокуратураси илгари  ҳибсга олинган намойишчиларнинг 83 фоизини қўйиб юборгани айтилади.  

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan