ДУНЁ

Хитойда жазирама туфайли огоҳлантириш эълон қилинди

Хитой Миллий метеорология маркази пайшанба куни мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида кучли жазирама туфайли бу йил биринчи марта «тўқ сариқ» огоҳлантириш эълон қилди, бу хавф даражаси бўйича иккинчи ўринда туради, дея хабар беради Синьхуа агентлиги.

Мамлакат метеорология марказининг хабар беришича, 23 июнь куни кундузи Шимолий Хитой ва Хуанхэ ва Хуайхэ дарёлари бўйидаги ҳудудларда ҳаво ҳарорати 35 даражадан ошган.

Хэбэй ва Шаньдун провинциялари, Пекин ва Тяньцзинь шаҳарларида ҳаво ҳарорати 40 даражага етиши кутиляпти.

Пекинда юқори ҳарорат туфайли «тўқ сариқ» огоҳлантириш эълон қилинди. Прогнозга кўра, Хитой пойтахтининг кўплаб ҳудудларида иссиқлик шанба кунига қадар сақланиб қолади.

Хитойда юқори ҳароратлар учун уч даражали огоҳлантириш тизими қабул қилинган: энг юқори хавф даражаси «қизил», кейин «тўқ сариқ» ва «сариқ».

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan