
Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг тегишли ижро варақасига асосан Олинсой туманида фаолият юритиб келаётган “ХУРЛИҚО КЎЗМУНЧОҒИМ” хусусий мактабгача таълим муассасидан 598 миллион 73 минг 600 сўм кредит қарздорлиги ундириш ҳамда ундирувни гаров сифатида қўйилган мол-мулкларга қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилди.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида олинган кредит қарздорлиги белгилаб берилган ихтиёрий муддатда тўлаб бермаганлиги сабабли қарздор муассасага тегишли бўлган туманнинг Бўстон махалласида жойлашган бино ва иншоатлари хатловга олиниб, 877 миллион сўм бошланғич реализация баҳоси билан онлайн аукцион савдоларига чиқарилди.
Худди шу каби Бюронинг Олтинсой туман бўлими иш юритувидаги Денов туманлараро иқтисодий судининг жорий йил сентябрь ойидаги ижро ҳужжатига асосан “Сурхон Олтинсой” Хусусий корхонасидан қарийб, 1 миллиард 800 миллион сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги ундириш белгиланган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида туманннинг Қорлиқ маҳалласида жойлашган қарздорга тегишли бўлган ғишт ишлаб чиқариш ускуналари хатловга олинди ва реализация қилиш мақсадида 800 миллион сўм бошланғич нарх билан онлайн аукцион савдоларига чиқарилди.

Бюро органлари томонидан тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда бу каби амалий тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.
Олим Холмўминов, МИБ Олтинсой туман бўлими бошлиғи