Uncategorized

Тошкентдан Дубайга учаётган самолётда авария ҳолати содир бўлди

Шу сабаб самолёт Эроннинг Шероз шаҳридаги аэропортга қўнган.

Fly Dubai авиакомпаниясининг Тошкентдан Дубайга учаётган самолётида авариявий ҳолат юзага келди. Бу ҳақда «Новости Ташкенцкого неба» Telegram-каналида хабар берилди.

Маълум қилинишича, FZ-1942 йўловчи рейсини амалга ошираётган Boeing 737-8KN самолёти Эрон ҳудудидан учиб ўтаётганида оператор squawk 7700 сигналини берган.

Бу бортда авария ҳолати юзага келганини англатади. Экипаж белгиланган манзилга яқин аэропорт — Эроннинг Шероз шаҳридаги аэропортга қўнишга қарор қилган ва самолёт соат 07:36 да муваффақиятли қўндирилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan