ЖАМИЯТ

Термизда “Тил-Миллат кўзгуси” мавзусида маданий-маърифий кеча бўлиб ўтди

Барчамизга маълумки, ҳар бир мустақил давлатнинг ўз рамзлари, қонунлари, мадҳияси, она тили бор бўлгани каби, бизнинг ҳам ўз она тилимиз мавжуд. У туркий тиллар оиласига мансуб ҳисобланувчи Ўзбек тилидир. Биринчи бўлиб 1989- йил 21- октябр куни Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун. Бу кунни барча Ўзбекистон аҳолиси кенг кўламда нишонлашади.


Ана шундай тадбир Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган “СобирАт-Термизий” номидаги вилоят марказий кутубхонасида “Тил-Миллат кўзгуси” мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Ушбу тадбирда Жанубий оператив қўмондонлиги, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Сурхондарё вилоят минтақавий бўлими,МИБ Фахрийлар билан ишлаш бўлими ва Ўзбекистон Республикаси “Ветеран” жангчи-фахрийлар ва ногиронлар вилоят кенгаши, Ёшлар иттифоқи Кенгаши вилоят бўлими, ЎзбекисонЁзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Термиз муҳандислик технология институти «Ўзбек тили ва адабиёти» кафедраси, “СобирАт-Термезий” номидаги Сурхондарё вилоят марказий кутубхонаси ҳодимлари, ҳарбий хизматчилар ва Термиз шаҳридаги Президент мактаби ўқитувчи ва ўқувчи ёшлар ҳамда ижодкор ўқувчи ёшлар иштирок этди.


Тадбир давомида маърузачилар ўзбек тилининг аҳамияти ҳақида ўзфикрларини билдирар эканлар, тилимизнинг нақадар бойлиги ҳақида асосли далилларни келтириб ўтди.


Шундан сўнг ижодкор ўқувчи ёшлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, шеърлар ва рақслар барчага манзур бўлди.
Тадбирда ўқувчи ёшлар ва ҳарбий хизматчилар ўртасида она тилининг нечоғлик бойлигини тараннум этувчи баҳрибайт ташкил этилди.


Учрашув сўнгида, китобярмаркаси ташкил этилиб, тадбир қатнашчилари томонидан китоблар харид қилинди.
ИИИ даражали сержант,Акбар АҲМЕДОВ,Термиз гарнизони.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan