ЖАМИЯТ

Оилада тенглик, деганида нима тушунилади ?

Сўнгги йилларда юртимизда жамиятнинг пойдевори сифатида оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, оила манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий асосларини кучайтириш, унинг хавфсизлигини ва уйғунлигини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлар ва шу соҳага оид қонун ҳужжатлари асосида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини оширмоқда.

Мазкур қонун талабларига кўра хотин-қизлар ва эркаклар ўртасидаги муносабатлар нафақат нафақат давлат идораларида ва сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, маданият, таълим, илм-фан соҳаларида, балки оилада тенг бўлиши лозимки, оилаларда ҳам гендер зўравонликнинг ҳар қандай кўринишини тоқат қила олмайдиган муҳит яратиш ҳамда жамиятда аёл ва эркакларнинг ўз ўрнини топиши учун давлат уларга бир хил шароит ва имконият яратиб бериши лозимдир.

Бироқ, қонуний ҳуқуқ ва эркинликлардан фойдаланишда жинс бўйича камситишга йўл қўймаслик айрим ижтимоий муносабатларга татбиқ этилмайди. Чунончи, бола туғиш ва она сути билан озиқлантириш, муддатли ҳарбий хизматга чақириш, гендер сиёсати амалга оширилишини таъминлашга доир вақтинчалик махсус чоралар, хотин-қизлар ва эркакларнинг меҳнатини муҳофаза қилишда репродуктив саломатликни сақлаш хусусиятлари, касбий малакага доир тавсиялар беришда фарқларни белгилаш жинс бўйича камситиш ҳисобланмайди.

З.Э.Мавлонов, Сурхондарё вилоят суди судьяси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan