ДУНЁ ЖАМИЯТ

ЖССТ: Вабо эпидемияси Сурияда 41 кишининг ўлимига сабаб бўлди

Шу йилнинг ўтган даврида дунёнинг 27 мамлакатида вабо касаллиги қайд этилиб, кўплаб беморлар ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги ҳисоботида бу борада вазият янада жиддий тус олаётгани маълум қилинди. Хусусан, эпидемия Сурияда авж олмоқда. Лаборатория текширувлари ва экспресс-тестлар натижаларига кўра, бу ерда вабога чалинганлар сони 757 нафарга етган.

Энг ёмони, касаллик 41 нафар кишини ҳаётдан олиб кетди. Улардан 34 нафари Ҳалаб вилоятида яшаган беморлар эди. Шунингдек, Дайр-аз-Зор, Ал-Ҳасек, Раққа, Латакия ва Дамашқда ўлим ҳолатлари кузатилган.

Олиб борилган текширувлардан сўнг муз тайёрланадиган корхона ва оқова сув таркибида вабо намуналари топилди. Бунинг сабаби Фурот дарёси сувидан фойдаланилгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan