ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Алимент тўлашдан қочиб юрган икки нафар Узунлик оталар топилди

Узун туманида яшовчи А.Рахимовдан Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг 04.05.2017 йилдаги суд буйруғига асосан вояга етмаган икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Алимент тўловчи ота ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаб қочиб юрганлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси Узун туман бўлими томонидан қидирув эълон қилинган эди.

Тезкор қидирув тадбирлари давомида қарздор ота туманнинг “Истиқлол” маҳалласи ҳудудидан топилиб, алимент қарздорлигни тўлашдан бош торганлиги сабабли, қонуний хал қилишлик учун тўпланган ҳужжатлар судга тақдим қилинди.

Очиқ суд мажлисида қарздор ота фарзандлари учун 34 миллион сўм алимент қарздорлигини тўлашдан бош тортиб келганлиги аниқланди ва Жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг қарори билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Худди шунингдек, яна бир Узун туманида яшовчи қарздор ота икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлашдан бош тортиб қочиб юрганлиги сабабли жорий йилнинг 22 июнь куни қидирув эълон қилинган эди.

Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор қидирувлар натижасида қарздор ота Термиз шаҳридаги нонвойхоналардан бирида ишчи бўлиб ишлаб келаётганлиги аниқланди ва тушунтириш тарғибот ишлари натижасида қарздор ота дархол бир неча ойлар давомида йиғилиб қолган жами 8 миллион 480 минг сўм қарздоликни тўлиқ тўлаб берди.

Шундан сўнг, қарздор отага нисбатан эълон қилинган қидирув қарори тегишли тартибда бекор қилинди.

Мансур Назаров, Бюронинг вилоят бошқармаси инспектори.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan