TA'LIM

Энди диплом маълумотларини электрон шаклда олиш мумкин

Энди олий таълим муассасасини тугатганлик тўғрисидаги диплом маълумотларини diplom.edu.uz ахборот тизими орқали электрон шаклда олиш олиш мумкин (https://t.me/eduuz/10644).

Тизим қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади:

➖ битирувчиларнинг диплом маълумотлари киритилади ва тасдиқланади;

➖ диплом маълумотлари мавжуд бўлмаганда битирувчилар Ягона идентификация тизими – OneID орқали рўйхатдан ўтиб, маълумотларни киритади.

ОТМ эса диплом маълумотлари тўғрилигини тасдиқлайди.

Платформа бошқа давлат идоралари ахборот тизимлари билан интеграция қилинган. Бунда маълумотлар автоматик тарзда шаклланади ва диплом маълумотларини киритиш талаб этилмайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan