ЎЗБЕКИСТОН

“Менинг маҳаллам-менинг судьям” ғояси асосида сайёр учрашув ўтказилди

Маълумки, судьялар томонидан доимий равишда жойларга чиқиб, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан, шунингдек “Менинг маҳаллам-менинг судьям” ғояси асосида маҳалла фуқаролари билан сайёр учрашув ва очиқ мулоқотлар ўтказилиб келинмоқда.

Куни кеча Сурхондарё вилояти, Термиз тумани маҳалла фуқаролар йиғини биносида Термиз туманлараро маъмурий суди ва профилактика инспектори ҳамкорлигида ҳудудларда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан, шунингдек “Менинг маҳаллам-менинг судьям” ғояси асосида маҳалла фуқаролари билан сайёр учрашув ва очиқ мулоқот ўтказилди.

Сайёр учрашув давомида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар, хусусан эҳтиёжманд ва ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган, шунингдек ногиронлиги бўлган аёлларнинг мурожаатлари тингланиб, уларга ҳуқуқий ёрдам ва маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, учрашув давомида маҳалла аҳлига оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга мутасадди вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қўшма қарорнинг “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш”га доир чора-тадбирлар мазмун моҳияти, “Менинг маҳаллам-менинг судьям” ғояси асосида сайёр учрашувларнинг аҳамияти, шунинг билан бирга Ўзбекистон Республикасида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунчилик ҳужжатларининг мазмуни халқчил тилда тушунтириб берилди.

Мазкур очиқ мулоқотлардан кўзланган мақсад жойларда фуқароларни қийнаб келаётган саволларга ечим топиш ва уларга ҳуқуқий жаҳатдан кўмак бериш билан бирга, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтиришдан иборат.

Учқун Самандаров,Термиз туманлараро маъмурий суди судьяси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan