RT сайтида Хитойнинг Ухань шаҳрида 2019 йилнинг декабрида пайдо бўлиб, дунё мамлакатларига тарқаётган янги турдаги коронавирус харитаси жойлаштирилди. Бу ҳақда «Хабар.уз» нашри ёзмоқда.

Шу пайтгача 800 кишида касаллик аниқланган, 26 киши вафот этган.
Хавотирли жиҳати, касаллик дунё бўйлаб тарқаётганидир: Япония, Таиланд, Жанубий Корея ва ҳатто узоқ АҚШда ҳам касалликка чалинганлар аниқланди.