TA'LIM

Ҳоким мустақиллик дарсини ўтди

Шўрчи туман ҳокими Бахтиёр Худойберганов 1-умумтаълим мактабига ташриф буюриб, мактабнинг битирувчи синф ўқувчиларига мустақиллик дарсини ўтди. Бу мактаб ўқувчилари учун ўзига хос мотивация бўлди.

Туман раҳбари мустақилликнинг нима эканлиги, ўтган йиллар давомида эришилган ютуқлар, чекилган машаққатлар, зиёли аждодларимизнинг мустақилликка эришиш йўлидаги заҳматли меҳнатлари, тумандаги ўзгаришлар, бугун ёшларга яратилаётган имкониятлар ва бу қулайликлардан унумли фойдаланаётган ёшларнинг қўлга киритаётган натижалари, ўзининг узоқ йиллик иш фаолиятида орттирган тажрибаси, ўқувчилик, талабалик йиллари, раҳбарлик масъулияти, ишдан ортиб ота сифатида фарзандлар тарбиясига эътибори хусусида сўзлаб берди.

– Туманимиз ҳокимининг мактабимизга ташрифи менда катта таассурот қолдирди, – дейди мактабнинг 11-синф ўқувчиси Зуҳриддин Нормуродов. – Мен ҳам келажакда чет тили бўйича мутахассис бўлишни орзу қиламан. Мақсадимга етиш йўлида ҳаракат қилиб, ҳозирда инглиз ва рус тилларини ўрганяпман. Ёшларга яратилган кенг имкониятлардан фойдаланиб, насиб этса, тажрибали таржимон бўламан.

Мана шундай кўтаринки руҳда бошланган мустақиллик дарси бошқа синфларда ҳам давом этди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan