ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сурхондарёда захирада бўлган ер майдонини сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Шўрчи туманида 2022 йил 1 август куни, вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасидан тушган ҳужжатларга кўра, Жарқўрғон туманида яшовчи, Д.Усмоннинг (исм шарифлар ўзгартирилган) аризасига асосан, 25 июль куни Жарқўрғон туман ҳудудида, вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қумқўрғон туманида яшовчи, Х.Тоймас давлат захирасида бўлган «туман ҳудудидаги 20 сотих ер майдонини 190.000.000 (бир юз тўқсон миллион) сўмга сотаман кадастрда ишловчи танишлар орқали номингизга расмийлаштириб бераман!»- деб, ундан 190.000.000 (бир юз тўқсон миллион) сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.Тоймасга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan