ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Ўзбекистонда камёб касалликларни даволаш дорилари рўйхати кенгаяди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари ҳамда кам учрайдиган (орфан) касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги идоралараро буйруқ лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари рўйхатига кам учрайдиган касалликларга қўлланиладиган дори воситалари ва тиббий буюм киритилмоқда.

Амалдаги рўйхатда 171 та дори воситаси ва тиббий буюмлар киритилган. Янги рўйхатга 5 турдаги дори воситалари ва тиббий буюм киритилмоқда. Булар:

блинатумумаб (лимфоид қон ишлаб чиқаувчи ва уларг яқин бўлган тўқималар хавфли ўсмалари);

акалабрутиниб (сурункали лимфолейкоз касаллиги);

помалидомид (миелома касаллиги);

экулизумаб (рекомбинант моноклонал антитанача ҳисобланади);

антимикробли гидрогель боғлами Мирамистин билан 7,5 х 10 сантиметр бинт (буллёз эпидермолизи).

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan