ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сурхондарёда мансабдор пора олаётганда ДХХ томонидан қўлга олинди

Сурхондарё вилоятида Ангор туман шахсий таркиб архиви директори Ф.Х. хизмат мавқеидан фойдаланиб, пора талаб қилгани фош бўлди.

Хусусан, ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Департаментнинг Ангор тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Ф.Х. ўз хизмат хонасида фуқаро Р.А.дан нафақага чиқишдаги меҳнат стажининг муддатини кўтариб бериш эвазига 2.200.000 сўм маблағ олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ф.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan