ҚИЗИҚАРЛИ

23-январь ҳақидаги қизиқарли маълумотлар

 

Камолиддин Беҳзод номли Давлат Mукофоти таъсис этилган кун   1997 йил 23 январ – “Ўзбекистон бадиий академиясини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармон эълон қилинди. Ушбу фармонга кўра халқ ҳунармандчилиги, тасвирий ва амалий санъат соҳасидаги энг яхши асарлар учун Камолиддин Беҳзод номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти таъсис этилди

Боксчи, халқаро миқёсдаги спорт устаси Бердиев Икром Нугмонович таваллуд топган кунБердиев  Икром  Нугмонович (1974. 23.1, Шаҳрисабз) – боксчи, халқаро  миқёсдаги  спорт  устаси (2002), “Ўзбекистон  ифтихори” (2002) . 81кг  вазн  тоифасида  Ўзбекистон  (2000, 2001), Осиё (2002, Серембан)  ва  Осиё  ўйинлари (2002, Пусан) чемпиони, Aфри-Осиё  ўйинлари  бронза  медали  совриндори (2003, Ҳайдаробод) . Ўзбекистон  жисмоний  тарбия  институтини  тугатган (1997), Чирчиқ  шаҳар  ички  ишлар  бўлимининг  инспектори (1997  йилдан).

Немис математиги,профессор Гилберт Хилберт Давид таваллуд топган кун

Гилберт Хилберт Давид (1862.23.1 Велау, Кёнигсберг- 1943.14.2, Гёттинген) – немис математиги,профессор (1893).

Немис органик-кимёгари Дилс Отто Паул Герман таваллуд топган кун

Дилс Отто Паул Герман (1876.23.1, Гамбург – 1954.7.3) – немис органик-кимёгари.

Франсуз меъмори Mансар (Mансарт) Франсуа таваллуд топган кун

Mансар (Mансард) Франсуа (1598.23.1 – Париж -1666.23.9) – франсуз меъмори. 17-аср классисизмининг дастлабки намояндаларидан.

Қўлёзма хат куни

Қўлёзма хат куни (Дастхат куни) ҳар бир одамнинг ноёб дастхат эгаси эканлигини ёдга солади. Ҳозирги кунда йил сайин компютерлар,электрон почта ва электрон блокнотлар,СMС, стикерлар тўпламидан фойдаланишнинг ошиб бориши, ҳамда тезкор мулоқот воситаларининг замонавий кишиларни ўз фикрларини қўлда ёзиб билдириш имкониятидан узоқлаштирмоқда.