ЎЗБЕКИСТОН

“Ўзгидромет” Сурхондарёнинг айрим ҳудудларида сел келиши хавфидан огоҳлантирмоқда

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, жорий йилнинг 2−5 август кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, вилоятимизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан, Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Марказ хабарида тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, чорва моллари боқувчилар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан зарур эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.

Маълумот учун, Тошқин сувлари, сел оқимлари ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ хавфлар юзага келганда республиканинг барча ҳудудларида фаолият юритаётган тезкор штабларга 101, 1050 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan