ЖАМИЯТ

“ҲУДУДГАЗ СУРХОНДАРЁ” ГАЗ ТАЪМИНОТИ ФИЛИАЛИ ТОМОНИДАН ПРЕСС-ТУР ЎТКАЗИЛДИ

“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Сурхондарё вилоятида газ таъминотидаги ислоҳотлар ва соҳадаги ўзгаришлар, аҳолига бу борада яратилган шарт-шароитлар ва қулайликлар” мавзусида пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-турда “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти, Тошкет шаҳар, Тошкет, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларининг газ таъминоти филиаллари ахборот хизмати раҳбарлари иштирок этди.

Дастлаб пресс-тур иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 30-апрелдаги “Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари мухандислик-коммуникасия инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №ПҚ-5101-қарори иқтисодий зоналарни ташқи-мухандислик-коммуникасия тармоқлари билан таъминлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг манзилли рўйхати “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ҳудудигача газ қувурларни тортиш белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йилнинг 1-2-июн кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишида берилган топшириқларида “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ва Термиз шаҳри истеъмолчиларини табиий газ билан таъминлаш учун г Ангор тумани “Баҳор” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Қорақир” АГРСдан кесими д-219 мм бўлган жами 38,9 км юқори босимли газ тармоғи қурилишини таъминлаш топшириғи берилган бўлиб, мазкур объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари тўлиқ ишлаб чиқилиб, шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси ДУКнинг Сурхондарё вилояти филиалидан экспертизадан ўтказилган.

Ҳозирги кунга қадар ушбу объектда “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиалининг машина-механизм ҳамда қурилиш монтаж бошқармаси ишчи ходимлари кучи билан Л-24 км.дан зиёд қувурларнинг қурилиши амалга оширилди.

Мазкур объект қурилиши якунига етгач Термиз шаҳар аҳолисини яъни, шаҳарнинг “Гулистон”, “Каттабоғ”, “Гулираъно”, “Сурхон Соҳили”, “Мажнунтол”, “Юлдуз”, “Боғишамол”, “Мангузар”, “Чегара”, “Кокилдорота”, “Намуна”, “А.Навоий”, “Тинчлик”, “Жўйжангал”, “Маърифат”, “Меҳрабод” маҳаллаларни барқарор табиий газ билан таъминлашга эришилиб, 10 мингтага яқин кўп қаватли ва ҳовли уйлар ҳамда кўплаб ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларининг табиий газ таъминотини яхшиланишига эришилиши мумкин. Ушбу жараёнлар билан пресс-тур иштирокчилари яқиндан танишибгина қолмай, ўз кўзлари билан кўриб гувоҳи ҳам бўлишди.

Шу билан бирга, шаҳар ва қишлоқларда намунавий лойиҳалар асосида барпо этилаётган массивлар, кўп қаватли турар жой бинолари, ишлаб чиқариш корхоналари ва бошқа объектларга газ тармоқлари тортиш борасида “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали томонидан муайян ишлар босқичма-босқич амалга оширилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan