ЎЗБЕКИСТОН

Янада қулайлик яратилмоқда

Мажбурий ижро бюроси фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли Фармони асосида Бюронинг вилоят бошқармаларида туманлараро ихтисослаштирилган бўлимлар ташкил қилиниши белгиланган эди.

Бюро директорининг соҳага оид тегишли буйруғи билан Мажбурий ижро бюросининг “Туманлараро ихтисослаштирилган ижро бўлимларида ижро ҳужжатларини ижросини соддалаштирилган тарзда таъминлаш ҳамда ҳисобини юритиш” тартиби тасдиқланиб, жорий йилнинг 1 июнь кунидан ҳудудларда бўлим ўз фаолиятини бошлади.

Мазкур туманлараро ихтисослаштирилган бўлимда ижро ҳужжатларининг соддалаштирилган тарзда ижросини таъминлаш, маъмурий жарималар, солиқ қарзини ва давлат божини ундириш бўйича ундирув қарздорнинг яшаш жойига ёки мол-мулки турган жойга бормаган ҳолда ахборот коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан масофадан туриб амалга ошириш чоралари кўрилади.

Шунингдек, фуқароларни ортиқча оворагарчилигини олдини олган ҳолда тўловларни қарздор фуқароларга бўлим томонидан юборилган хабарномада кўрсатилган ID рақамларига “Электрон тўлов тизимлари орқали” масофадан тўловларни амалга ошириш имкониятлари яратилди.

Бюронинг Сурхондарё вилояти туманлараро ихтисослаштирилган бўлими томонидан масофадан туриб жорий йилнинг 1 июнь кунидан 20 июль кунига қадар келиб тушган жами 16 минг 700  та  ижро ҳужжатлари бўйича 1 миллиард 523 миллион сўмлик қарздорликлар ундирилиб, ижро ҳужжатларининг ижроси тўлиқ таъминланди.

Мазкур ундирилган пул маблағларининг 50 фоизи яъни
761 миллион сўми махсус дафтарлар жамғармаларига хусусан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” йўналтирилиши таъминланди.

Хамид Тоғаев, МИБ Сурхондарё вилояти бўлими бошлиғи.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan