МАДАНИЯТ

Жаҳонгир Отажонов тўйларда икки соат ичида 10 минг доллардан пул топаркан…

Хонанда ўзининг «Instagram»даги саҳифаси орқали фанатларининг саволларига жавоб қайтарди. У тан олиб айтдики, тўйларда икки соат ичида 10 000 доллардан пул ишларкан. Шундан кейин фанатлар орасида баҳс бошланди. Улар икки гуруҳга бўлинишди. Бир гуруҳдагилар хонанда Жаҳонгир Отажонов тўйларда ҳақиқатан фонограммасиз қўшиқ куйлаши, машшоқларни ҳам қуруқ қўймаслигини таъкидлади. Иккинчи гуруҳдагилар эса бу пулга автомобил сотиб олган яхши эканини баён қилишди. Бу гап негадир тушунарсиз чиққан. Улар нимани назарда тутишгани ноаниқлигича қолмоқда.

Хонанданинг ўзи бунча пул беришга ҳеч кимни мажбурламаслигини. бунга ҳаққи йўқлигини айтди. Одамларнинг ўзи шунча пулни киссасига солиб қўйишаркан.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Отажонов Ўзбекистондаги энг машҳур қўшиқчилар сирасига киради.