Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси илк бор ўтказилган CAFA турнирининг барча учрашувларида ғалаба қозониб, мусобақа чемпионига айланди.

Чемпионлик йўлида ўзбекистонликлар Тожикистон (6:0), Туркманистон (6:0), Қирғизистон (7:0) ва Эрон (1:0) жамоалари устидан ғалаба қозонишди. Эътиборлиси, бирорта ҳам тўп ўтказиб юборишмади.

Жамоа аъзоси Нилуфар Қудратова турнир тўпурари (5 та гол) ва мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди.