ЎЗБЕКИСТОН

Трансафғон темир йўли лойиҳасини амалга ошириш бўйича амалий ишлар бошланди

Бугун Афғонистон ҳудудида «Термиз-Пешовар» темир йўл алоқасини ўрнатиш бўйича Ўзбекистон, Покистон ва Афғонистоннинг қўшма лойиҳасининг йўналиши ва техник-иқтисодий асосларини аниқлаш бўйича экспедиция ишлари бошланди.

“Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар” трансафғон т/й лойиҳасининг тахминий қиймати $5 миллиардни ташкил этади. Узунлиги 600 км бўлган темир йўл Марказий Осиё мамлакатлари учун Покистоннинг йирик денгиз портларига чиқиш йўлини очади.

Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгач, Покистондан Ўзбекистонга юк ташиш 35 эмас, 3-5 кун давом этиши, битта стандарт юк контейнерини ташиш нархи қарийб уч баробарга арзонлашиши кутилмоқда. Шу билан бирга, ушбу йўналиш бўйича юк ташиш ҳажми 10 миллион тоннага етиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев «бу темир йўл минтақаларимиз қиёфасини бутунлай ўзгартириб юборади» деган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan