ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистон-Туркманистон ҳудудлараро форумида 451 миллион долларлик битимлар имзоланди

Бухорода биринчи Ўзбекистон-Туркманистон ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди.

Тадбирда икки мамлакат делегацияларига Ўзбекистон томонидан бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков, Туркманистон томонидан Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Ботир Атдаев раҳбарлик қилди.

Форум иштирокчилари инвестициявий, саноат ва савдо муносабатларини ривожлантириш учун қишлоқ хўжалиги, автомобилсозлик, кимё, тўқимачилик, чарм-пойабзал ва электротехника саноати каби энг истиқболли йўналишларга эътибор қаратдилар.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan