ДУНЁ

Жанубий Корея президенти КХДР провокациялари юзага келган тақдирда тезкор ҳарбий жавоб қайтаришга чақирди

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл армия, денгиз флоти, ҳаво кучлари ва денгиз пиёдалари корпуси қўмондонлари билан учрашув чоғида ҳарбийларга КХДР томонидан провокация содир бўлган тақдирда тезкор жавоб қайтаришни буюрди. Бу ҳақда Ёнҳап хабар берди.


“Президент ҳарбийларимизга Шимолий Корея провокацияга йўл қўйса, уни тез ва қаттиқ жазолашни буюрди”, — дея республика президенти офисидан иқтибос келтирган агентлик.

“У ҳарбийларнинг миссияси ҳар қандай ҳолатда ҳам инсон ҳаёти, мулки, ҳудуди ва суверенитетини ҳимоя қилиш эканини таъкидлади ва бунинг учун қатъиятимизни намойиш этиш зарурлигини айтди”, — дейилади баёнотда.

Юн Сок Ёл ҳар қандай провокацияга Жанубий Корея томонидан АҚШ билан яқин ҳамкорликда кучли ва бирдамлик шаклида жавоб берилишини қайд этган.

“Президент Юн Сок Ёл Корея Республикаси ва Шимоли-шарқий Осиёда хавфсизликдаги ноаниқлик ҳар қачонгидан ҳам кучайиб бораётган бир пайтда биз мамлакат хавфсизлиги ва миллий манфаатларини ҳимоя қилиш учун кучли мудофаа қобилиятини таъминлашимиз кераклигини таъкидлади”, — дейилади президент маъмурияти баёнотида.

Шу билан бирга, у Пхенян билан мулоқот учун эшикларни очиқ сақлашини айтди, дея қўшимча қилган президент идораси.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan