ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Қашқадарёда яна эшак сўярлар ушланди

Қашқадарё вилоятининг Косон тумани Арабхона маҳалласидаги хонадонда эшаклар сўйилмоқда. Бу ҳақда «Nasafnews» хабар берди.

Маълум бўлишича, 2022 йил 1 июль куни соат тахминан 15.00 лар чамасида Косон тумани Арабхона маҳалласида яшовчи Т. Ш.нинг уйида жияни Б.Л. 5 бош эшакларни сўйганлиги аниқланган.

Эшак гўштлари туман ветеринария бўлими ходимлари билан ҳамкорликда белгиланган тартибда ҳужжатларшириб олинган ва тегишли хулосага асосан гўшт маҳсулотлари йўқ қилинган. 

Косон тумани ИИБ  томонидан фуқаро Б.Л.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 111- моддаси 1- қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб,  базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan