Uncategorized

Қирғизистон Хитойга қарзини тўламаса, нималаридан маҳрум бўлади?

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров Жогорку Кенеш йиғилишида мамлакат Хитой олдидаги қарзини тўламаса, қайси объектлар ХХР назоратига ўтиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, гап Бишкек иссиқлик электр станцияси, Датка-Кемин электр тармоғи ва қурилаётган муқобил шимоли-жанубий автомобиль йўли ҳақида кетмоқда.

«Бу сўзлар қўрқитиш учун айтилмаяпти. Хитой Экспорт-импорт банки бошқарув компаниясини жорий этиши мумкин ва объектлар унинг назоратига ўтади. Шунинг учун бўйнимиздаги илмоқлардан халос бўлишимиз керак. Биз ягона байроқ остида бирга ишлаб, мустақиллигимизни сақлаб қолишимиз зарур. Иқтисодий нуқтаи назардан омон қолишимизга ишонаман», — деган Жапаров.

Унинг аниқлик киритишича, беш йил ичида Қирғизистон 30–50 миллиард сом давлат қарзини тўлаши керак, ташқи қарз эса 80 фоизни ташкил қилади. Тўловларнинг ярмидан кўпи Хитойга тўғри келади. Вазирлар Маҳкамаси раҳбарининг объектларни бошқа давлатга ўтказиш ҳолатлари Покистон ва Шри-Ланкада содир бўлганини айтган.

Қирғизистоннинг Хитой олдидаги қарзи 2022 йил апрелигача 1,8 миллиард долларни ташкил қилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan