ДУНЁ

Россия Литванинг кислородини бўғиб қўяди – Медведев

Россия Литва Калининградга транзит тақиқлаб қўйганига жавоб чораларини кўради, улар жуда қаттиқ бўлади. Литвага, ҳаттоки, кислород кириши тўсиб қўйилади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведев айтиб ўтди.
«Табиийки, Россия жавоб чораларини кўради ва улар жуда қаттиқ бўлади. Ҳозирча айнан қандай чора эканини айтмайман. Имкониятлар кўп, уларнинг катта қисми иқтисодий хусусиятга эга ва Болтиқбўйи қўшнимизга, душман сифатида ҳаракат қилганларга мамлакатига қислород кириши тўсиб қўйилади”, дейди у.
Медведев Литванинг Калининград вилоятига юклар транзитини чеклаш ҳақидаги қарорини “Ғарб Россияга қарши бошлаган урушнинг бир қисми” деб атаган. Шунинг учун Москванинг жавоби ассиметрик бўлиши мумкин.
“Ассиметрик чораларни қўллаш имконияти ҳам мавжуд, бу, албатта, можаронинг кескинлашишига олиб келади. Бундай кескинлашув ёмон танловдир. Чунки Литванинг оддий фуқаролари бундан азият чекади, шундоқ ҳам уларнинг турмуш даражаси яхши эмас, балки Европа стандартлари бўйича – тиланчиларникидек.
Вилнюс ёки Каунас аҳолисидан бундай чоралар ҳақида нима деб ўйлашларини сўранг ва сиз жуда дипломатик бўлмаган оддий ҳамда тўғри жавоб оласиз. Литва сиёсатчилари Европага илтифот кўрсатмоқдалар ва фуқаролар бу бемаънилик театрида қандайдир тарзда омон қолишга ҳаракат қилмоқда”, дейди у.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan