ЖАМИЯТ

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлимида ўқув семинари ташкил этилди

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлимида ўқув семинари ташкил этилди

Мамлакатимизда амалга оширилаётган бош ислоҳотлардан бири иқтисодиётимизни рақамлаштиришдир. Ҳозирги глобаллашув жараёнида рақамли иқтисодиётни қўлламасдан дунё мамлакатлари билан рақобат қилиб бўлмайди. Рақамли иқтисодиёт бизга нафақат дунё мамлакатлари билан алоқа қилишга, балки мамлакатимиз иқтисодиётини ҳам шаффоф, яъни яширин иқтисодиётдан батамом қутилишга хизмат қилади. Рақамли иқтисодиётга ўтишда авваломбор, бухгалтерия ҳисобини рақамлаштириш талаб этилади.

Бугун «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлим бошқаруви мажлислар залида 2022 йилда амалга ошириладиган ишлар режасининг бажарилиши юзасидан  «Рақамли иқтисодиётда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларни замонавий дастурлар асосида юритишнинг моҳияти ва афзаликлари» мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

Ўқув семинарда Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви мутасаддилари, Сурхондарё вилоят Адлия бошқармаси, вилоят Солиқ бошқармаси ҳамда  ҳамкор ташкилотлар вакиллари ўз маърузалари билан иштирок этишмоқда.
Мазкур ўқув семинари икки кун мобайнида давом этиши режалаштирилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan