СИЁСАТ

Янги тизимга кўра, 45 та коллеж Бандлик вазирлиги тизимига ўтказилиб, уларнинг ўрнида мономарказлар ташкил этилади

Янги тизимга кўра, 45 та коллеж Бандлик вазирлиги тизимига ўтказилиб, уларнинг ўрнида мономарказлар ташкил этилади.

Олий таълим вазирлиги барча касб-ҳунар мактаблари ва техникумларни бошқариш ва методик таъминлашга масъул бўлади.

Вазирликда алоҳида вазир ўринбосари лавозими жорий этилиб, департамент ташкил қилинди. Бу лавозимга етарли тажрибага эга бўлган, Бухоро шаҳар мономарказ раҳбари Садоқат Сиддиқова тайинланди.

“Бугунги кунда олий таълим тизимидаги катта ислоҳотлар ўз натижасини беришни бошлади. Жорий йилда 36 та олийгоҳга академик ва молиявий мустақиллик берилди.

Энди профессионал таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш – олий таълим вазири, унинг ўринбосарлари, ректорларнинг энг устувор вазифаси бўлиши керак. Бу жуда муҳим вазифа, тизимли иш ташкил этилмаса, одамлар рози бўлмайди”, деди Президент.

Бунинг учун Профессионал таълимни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 50 млрд сўм йўналтирилади.

Вилоят, туман ва шаҳарларда Касб-ҳунар таълими кенгашлари ташкил этилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan