СИЁСАТ

Авваламбор, профессионал таълимни янги ёндашувлар асосида ташкил этиш шарт, деди Президент ва бу ишларни қандай ташкил этишни Ангрен шаҳри мисолида кўрсатиб берди

Ангренда жорий йилда меҳнат бозорига 3 800 нафар ёшлар кириб келади, шаҳардаги 535 та корхонада ишчи касблар бўйича 1 915 та бўш иш ўринлари мавжуд, инвестиция лойиҳалари ҳисобига жорий йилда яна 2 мингдан ортиқ ўрта бўғин мутахассисларига эҳтиёж пайдо бўлади.

Янги тизим орқали 6 минг нафар аҳоли касбий таълим билан қамраб олинади ва манзилли ишга жойлаштирилади.

Ёшларни касбга йўналтиришга масъул бўлган психологлар иши умуман сезилмаётгани қайд этилди.

Шу боис Халқ таълими вазирлигига:

  • ўз тизимидаги психологларни қайта ўқитиш ва талабга жавоб бермайдиганларини алмаштириш;
  • 7-11-синф ўқувчиларини индивидуал ёндашув асосида касбий диагностикадан ўтказиш ва тавсияларини кенгашларга тақдим этиш топширилди.

Шу билан бирга вазирлик олдига Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ташхис маркази фаолиятини трансформация қилиш вазифаси қўйилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan