ЖАМИЯТ

Қозоғистондан 31 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида 51 нафар хориж фуқароси доривор кавракларни йиғиш билан шуғуллангани аниқланди, уларнинг 31 нафари Ўзбекистон фуқароларидир. Суд қарори билан улар миграция қонунчилигини бузгани учун депортация қилинди

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Ўтирар тумани полиция бўлими ходимлари мамлакат ҳудудида ноқонуний тарзда бўлиб турган 51 нафар чет эл фуқаросини аниқлади, деб хабар берди Туркистон вилояти Полиция департаменти.

Уларнинг барчаси Қорақўнғир ҚФЙнинг чўл ҳудудларида доривор каврак йиғиш билан шуғулланган. Маълум бўлишича, улардан 31 нафари Ўзбекистон, 17 нафари Тожикистон фуқаролари ҳисобланади.

Уларга нисбатан Қозоғистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 517-моддаси 5-қисми (Чет эллик ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан Қозоғистон Республикасининг аҳоли миграцияси соҳасидаги қонунчилигини бузиш) бўйича маъмурий баённомалар тузилган.

Суд қарори билан фуқаролар мамлакатдан чиқариб юборилган

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan