Криминал

Полша муҳожирлар оқимини тўхтатиши кўзланган деворни қуриб битказди

Деворнинг узунлиги 180 километрдан ортиқ бўлиб, баландлиги 5,5 метрни ташкил қилади. Унинг қурилиши учун 370 миллион доллар атрофида пул сарфланган.

Полша Беларус билан чегарада ушбу девор қуриш ишларини якунламоқда ва шу муносабат билан 1-июлдан бошлаб муҳожирлар оқими туфайли жорий этилган фавқулодда ҳолатни бекор қилмоқчи. Шу билан бирга, ўнлаб чегарадаги аҳоли пунктларида қолишга қўйилган вақтинчалик тақиқ ҳам бекор қилинади.
Бироқ кузатув камералари ўрнатилмагунга қадар деворга 200 метрдан камроқ масофада яқинлашиш мумкин эмас.

“Имкониятлар ҳар доим мавжуд, ҳатто деворни ошиб ўтиш учун ҳам. Қарори қатъий одам ҳаракат қилади ва муваффақиятга эришиш учун ҳар доим имкониятга эга бўлади, аммо ҳозирча девор самарали кўринмоқда. Камералар ва кузатув ускуналари ўрнатилса, чегарадан ўтиш жуда қийин бўлади” — дейди полшалик чегарачи.
Полша девор қуришни 2021-йил октябр ойида чегарадаги миграция инқирози ёмонлашганидан кейин бошлаганди. Кейинроқ, Европа Иттифоқи давлатлари Беларус ҳукуматини Брюссел санкцияларига жавобан Яқин Шарқдан Европага минглаб ноқонуний муҳожирлар транзитини осонлаштирганликда айблади.
20 дан ортиқ инсон Полша-Белорус чегарасини кесиб ўтишга уриниш пайтида ҳалок бўлди. Аммо ҳуқуқ ҳимоячилари бу кўрсаткич анча юқори деб ҳисоблайди ва Полша расмийларини икки томонлама стандартларда айблайди: Полша расмийлари бир томондан украиналик қочқинларни тўсиқсиз кутиб олса, иккинчи томондан учинчи дунё давлатларидан бошпана изловчиларнинг чегарада ўлиб кетишига йўл қўймоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan