Криминал

Россия шаҳарлари билан поезд қатнови тикланади Ўзбекистон ва Россия шаҳарлари ўртасидаги темир йўл қатнови 23 июндан тикланди.

Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик жамияти хабар бермоқда.

Ташкилот сайтидаги маълумотга кўра, халқаро поезд қатнови қуйидаги тартибда амалга оширилади:

– 23 июндан бошлаб Тошкент – Самара 5/6-поезди ҳафтасига бир марта Тошкентдан (пайшанба кунлари) ва Самарадан (якшанба кунлари) жўнайди;

– 25 июндан Тошкент – Волгоград 323/324-поезди ҳафтасига бир марта Тошкентдан (шанба кунлари) ва Волгограддан (сешанба кунлари) жўнайди.

Тез кунда ушбу рейслар учун чипта сотуви бошланади. Чипталарни поезд жўнашидан 45 кун олдиндан харид қилиш мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan