ЎЗБЕКИСТОН

АГРОМАРКАЗ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Деҳқон ва фермерларимизни турли хилдаги мевалар, полиз экинларини ҳар хил зараркунандалардан ҳимоя қилган ҳолда етиштириб, элимиз дастурхонига етказиб бериш борасидаги юмушлари янада енгиллашадиган бўлди. Нега дейсизми? Қишлоқ ҳўжалигига хизмат кўрсатиш, ўсимликлар клиникаси, зараркунандаларга қарши курашиш хизматларини кўрсатадиган лойиҳа қиймати 4000,0 млн бўлган агромарказ ўз фаолиятини бошлади.
Шўрчи АТБ Агробанк ташаббуси билан “Нурмат Хўжақулов” фермер хўжалиги томонидан ташкил этилган марказда чет давлатлардан келтирилган уруғ турлари, дорилар, қишлоқ ҳўжалигида ва томорқаларда ишлатиладиган культиваторлар, дори сепиш аппаратлари ҳам деҳқонларга етказиб берилади.

-Ўнга яқин хизматларни кўрсатадиган агромарказимизда ҳозирча 10 нафар ишчи-ходимлар меҳнат қилаётган бўлса, келгусида соҳанинг барча мутахассислари тўлиқ жалб қилиниб, ишчи ходимлар сони 25 нафарга етади, – дейди Хўшбоқ Ишназаров. – Деҳқончилик ва чорвачилик соҳаларида янада кўпроқ ва сифатли маҳсулот олинишида агромарказнинг, айниқса, ўсимликлар, дарахт ва кўчатлардаги жиддий касалликларни аниқлаш ва олдини олиш мақсадида олиб келинган агролабораториянинг хизмати катта бўлади.

Дарҳақиқат, бундай марказларнинг очилиши, деҳқон ва фермерларнинг сифатли ҳосил, мўл даромад қилишига, энг асосийси халқимиз фаровонлигига хизмат қилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan