ЎЗБЕКИСТОН

Илк бор Тошкент–Аланя–Тошкент йўналишида парвозларни йўлга қўйилди

Маълумотларга кўра, Тошкент-Алания-Тошкент йўналиши бўйича рейслар илгари ҳеч қачон амалга оширилмаган.

Авиакомпания матбуот хизматининг хабар беришича, “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг “Asialuxe Travel” туроператори билан ҳамкорлиги натижасида йўловчилар учун Тошкент – Аланя – Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди.

Парвозларни таъминлаш учун Uzbekistan Airways авиакомпанияси барча зарур рухсатномаларни олди, парвоз экипажи эса ушбу ҳудудда ва белгиланган аэропортда парвозларни амалга ошириш учун тўлиқ малакавий тайёргарликдан ўтказилди, — дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan