Uncategorized

Ўзбекистонга Кавказ ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво кириб келади

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, жорий йилнинг 26 май куни Ўзбекистоннинг шимолий, 27-28 май кунлари республиканинг барча ҳудудларига Кавказдан нам ва нисбатан салқин ҳаво кириб келади.

Марказ хабарида жорий йилнинг 27-29 май кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, вилоятимизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан, Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

26-29 май кунлари баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши кутилмоқда.

27-28 май кунлари кундуз ҳаво ҳарорати 21-26 даража илиқгача пасаяди.

Марказ хабарида тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан зарур эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.

? Тошқин сувлари, сел оқимлари ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ хавфлар юзага келганда республиканинг барча ҳудудларида фаолият юритаётган тезкор штабларга 101, 1050 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan