ЖАМИЯТ

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 35,9 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2022 йил 1 май ҳолатига кўра 35,9 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида маълум қилинди.

Унга кўра, захираларнинг валюта қисми март ойидаги кескин камайишдан кейин яна барқарорлашган ва апрель ойи билан солиштирганда ўсиш ҳажми 332 млн долларни ташкил қилган. Валюта захиралари ҳозирда 13,5 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Скрин: «Cbu.uz»
Скрин: «Cbu.uz»
Скрин: «Cbu.uz»

Бундан ташқари, олтин захиралари ҳам кўпайган — олтин ҳажмининг 345,24 кг га (10,9 млн дан 11,1 млн унциягача) ортгани сабабли, кўпайиш қиймати 444 млн долларни ташкил қилган. Ҳозирда захираларнинг олтин қисми 21,3 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2022 йил 1 апрель ҳолатига кўра, 35 миллиард 155,5 миллион долларни ташкил этиб, март ойига нисбатан 205,1 миллион долларга камайганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan