ДУНЁ

Лондонда қиролича Елизавета II шарафига темир йўл линияси очилди

Темир йўл линияси 25 миллиард долларга тушди, дея хабар беради UPI.

Буюк Британия қироличаси Елизавета II сешанба куни Лондоннинг Паддингтон вокзалига ташриф буюриб, ўзи шарафига қурилган «Elizabeth Line»ни очди.

Қиролича кенжа ўғли шаҳзода Эдвард билан бирга маросимдан мамнун бўлди. Маросимда Елизавета II шарафига ёдгорлик лавҳаси ҳам очилди. Маросимда бош вазир Борис Жонсон, Лондон мэри Садик Хан ва Лондон транспорт комиссари Энди Байфорд иштирок этди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan