ЎЗБЕКИСТОН

Банкоматларда нақд пул муаммоси кузатилмоқда

Ижтимоий тармоқларда банкоматларда нақд пул муаммоси юзага келаётгани ҳақида хабарлар кўпайди Масалан, юқоридаги суратда одамлар Халқ банкининг Чироқчи филиали олдидаги банкоматдан пул ечиш учун навбатда туришибди. Бундай хабарларни бошқа ҳудудларда ҳам эшитиш мумкин Сўровларда ҳам тасдиқлашяпти

Иқтисодчиларнинг ёзишича мавсумий иқтисодий фаоллик ошиб бораётгани, пул ўтказмалари миқдорининг кескин ошаётгани ҳамда маблағларни доллар ё рублда эмас, сўмда олишни маъқул кўришаётгани ҳам асосий омиллардан ҳисобланади. Бундан ташқари, банкларда нақд пул чиқими ортаётганига қарамай нақд пул киримида ўсиш кузатилаётгани йўқ. Охирги масала давлат банкларининг банкоматларни нақдлик билан тўлдиришда, тақсимот ва тармоқ бошқарувида техник ва логистик жиҳатдан ортда қолаётганига бориб тақалади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan