Uncategorized

ЯИДХП учун мобил илова пайдо бўлди

Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётни бошқариш маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги томонидан ташкил этилган йил шарафига Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг (ЯИДХП) мобил иловасини ишга туширди.

Иловада қандай хизматлар мавжуд?
– Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима тўғрисида билдиришномаларни олиш (ЯИДХП) ва мобил иловада йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар тўғрисидаги маълумотлар бепул тақдим этилади);

– индивидуал жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб варағи тўғрисида маълумот олиш;

– СТИРни аниқлаш;

– иш ҳақи тўғрисида маълумот олиш;

– шахсий коммунал тўловлар ва бошқалар.

Таъкидланишича, интерфаол хизматлар доираси кенгаяди.

У қайси қурилмаларда ишлайди?
Андроид ОС асосида ишлайдиган мобил қурилмаларда.
Иловани Плей Маркет-дан юклаб олиш мумкин.

Манба : Коммерсант.уз