ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Жарқўрғонда, товламачи тезкор тадбирда жиноят устида қўлга олинди

Жарқўрғон туманида 2022 йил 11 март куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг хабарига кўра, Жарқўрғон туманида яшовчи, тумандаги масъул идора вакили С.Шодмон (исм шарифлар ўзгартирилган) вилоят ИИБга ёзган аризаси юзасидан, 10 март куни, вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупсия ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва Жарқўрғон туман прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Жарқўрғон туманида савдо ишлари билан шуғулланувчи, Р.Омон исмли шахс С.Шодмонни устидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхонасига мурожаат қилиб, ишдан бўшатиб юбориш билан қўрқитиб келиб, С.Шодмон 2.000.000 (икки миллион) сўм пул берса даъвосини қайтариб олиб, келгусида бирор бир юқори турувчи органларга устидан шикоят қилмаслиги тўғрисида айтиб”, талаб қилинган 2.000.000 (икки миллион) сўм пулни 10 март куни соат 16:20 ларда, туман марказидаги тўйхоналарнинг бирининг олдида олаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан жиноят устида қўлга олинган.
11 март куни Р.Омонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan