ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонликлар дам олиш кунларини +35 даражагача ҳароратда ўтказишади

Ўзгидромет шанба ва якшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун республика ҳудудининг катта қисмида илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати куннинг ўртасига келиб, республика бўйича +28…+30 даражани ташкил этади.9 апрелга ўтар кечаси Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан зич булут қатламлари кириб келиши кутилмоқда. Бунинг ҳисобига Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечаси баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади.Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида кун давомида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +28…+30 даража атрофида бўлиши сақланиб туради. Якшанба, 10 апрель куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида беқарор об-ҳаво кузатилади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ҳарорат +30…+35 даражагача кўтарилади.Дам олиш кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, чанг тўзон бўлиши мумкин.


LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan