СПОРТ

Юқори натижаларга эришган ёш боксчилар ва уларнинг ота-оналарига эсдалик совғалари топширилди

Сессия олдидан спортнинг бокс тури бўйича юқори натижаларга эришган сурхондарёлик спортчилар ва уларнинг оила аъзоларига вилоят ҳокими Тўра Боболов томонидан эсдалик совғалари топширилди. Булар:

Абдумуродов Дилшод Абдуқаххорович – Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, 2022 йил 20-30 январь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган У-22 Осиё чемпионатининг олтин медаль соҳиби (Термиз шаҳар);

?Нортожиев Хўжаназар Шерали ўғли – Ёшлар ўртасида икки карра Ўзбекистон чемпиони, 2022 йил 28 февраль – 16 март кунлари Иорданияда ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида 1-ўринни эгаллаб олтин медал соҳиби бўлган, Осиё чемпиони (Термиз туман);

?Тохирова Мухлиса Нуршодовна – Ёшлар ўртасида уч карра Ўзбекистон чемпиони, 2022 йил 28 феврал – 16 март кунлари Иорданияда ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида 2-ўрин эгаллаб, кумуш медал соҳибаси бўлган (Шўрчи тумани);

?Бекова Дилфуза Абдуманнон қизи – Ёшлар ўртасида икки карра Ўзбекистон чемпиони 2022 йил 20-30 январь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган У-22 Осиё чемпионатининг бронза медали соҳиби, чемпиони, 2021 йил Польшада ёшлар ўртасида ўтказилган Жаҳон чемпионатида бронза медал соҳибаси бўлган (Жарқўрғон тумани)

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan